...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент аҳолиси Президент Ислом Каримовни кўзида ёш билан сўнгги манзилга кузатди


12:41, 03.09.2016 Жамият
 12 463

Тошкентда минглаб одамлар кўзда ёш билан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни Самарқандга кузатиб қўйишди.

Кеча, 2 сентябрь куни Ўзбекистон халқи оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни сўнгги манзилга кузатиш учун бугун, 3 сентябрь куни Тошкент шаҳри кўчалари одамлар билан тўлди. Дини, ирқи, миллати ва ёшидан қатъи назар минглаб Ўзбекистон фуқаролари Президент Ислом Каримовнинг хотирасини улуғлаб шаҳар кўчаларига йиғилиб, Тошкент аэропорти томон кузатишди.
 
Қўлида гул тутган, кўзида ёш, андак ҳаяжон билан йўл бўйлаб елкама-елка турган йигитлар ва қизлар, кексалар, Президентнинг юрт мустақиллиги ва ободлиги йўлида қилган узоқ йиллик меҳнатларини тилга олдилар, унинг эзгу амалларини хотирладилар. Танг аҳволда қолган мамлакатни оёққа қўйган, дунёга юз очишига сабабчи бўлган, ишлаб чиқариш, таълим, спорт, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат, қўйингки, барча соҳаларнинг ривожланиши, равнақ топишида бош-қош бўлган давлат раҳбарини сўнгги манзилган эзгу каломлар билан кузатилди.


 


Қўлларида гул тутган онахонлар, кўзидаги ёшни яширолмай турган отахонлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мамлакат раҳбари сифатида иш бошлаган йилларни эслаб, бугунги озод ва обод ҳаёт, мустақиллик ва ҳурлик учун унга ташаккур айтишди. Гулларини кортеж пойига ташлашди.


 






Тошкент аэропортида видолашиш маросими бўлиб ўтди.   Ислом Каримовнинг тобути Тошкент аэропортидан туғилиб ўсган она шаҳри Самарқандга йўл олди.
 

Теглар:Тошкент Ислом Каримов Мотам куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар