...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ШҲТ бош қароргоҳида байроқлар туширилди


11:58, 03.09.2016 Олам
 5 423

Ислом Абдуғаниевич Каримов Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг вужудга келишида иштирок этганлардан бири бўлиб, унинг ривожланишида улкан ҳисса қўшди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг бош қароргоҳида Ўзбекистон халқига ҳамдардлик белгиси сифатида ташкилотга аъзо давлатлар байроқлари туширилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти ёзмоқда.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг асосий маъмурий органи — Котибият биноси олдида Ўзбекистон ҳукумати ва халқига ҳамдардлик ва бирдамлик белгиси сифатида ташкилотга аъзо давлатлар байроқлари туширилди. 3 сентябрдан Ўзбекистонда Биринчи Президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилинди.

Хабарда ёзилишича, “Ислом Абдуғаниевич Каримов — суверен Ўзбекистон Республикаси асосчиси ва унинг халқ томонидан сайланган Биринчи Президентидир. У Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг вужудга келишида иштирок этганлардан бири бўлиб, унинг ривожланишида улкан ҳисса қўшди. Ташкилотнинг янги турдаги нуфузли ва таъсирли халқаро бирлашмага айланишида унинг хизматлари улкандир”.

Маълумот ўрнида, Котибият ШҲТнинг доимий равишда фаолият олиб борувчи маъмурий органи ҳисобланади. Котибиятнинг бош қароргоҳи Хитой пойтахти Пекин шаҳрида жойлашган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Ислом Каримов ШҲТ Таъзия Мотам куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!