...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент автобусларида электрон тўлов тизими синовдан ўтказилмоқда (видео)


10:04, 08.04.2017 Жамият
 3 480

Синовлар тугагач, тизим йўналишнинг барча автобусларида йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Тошкентдаги 155-сонли автобус йўналишида (Гулобод кўчаси – Бахт кўли) йўл ҳақи тўлашнинг электрон тизимини синовдан ўтказиш бошланди. Тўлов автобусларга ўрнатилган махсус қурилмалар орқали амалга оширилади.
 
“Mikroelektronika Plyus” МЧЖ ва VIA TASHKENT МЧЖ томонидан йўловчи транспорт тизимида йўл ҳақи йиғимини автоматлаштириш учун миллий қурилма дастурий комплекси ишлаб чиқилди. Улар мазкур дастурни яратишда ривожланган давлатларнинг шаҳар транспорт тизимини, жумладан, хизматлар тўловларини автоматлаштириш бўйича илғор тажрибаларини ўрганиб чиқишди. Бу ҳақда корхоналар раҳбарлари Qalampir.uz’га хабар берди.
 
Мазкур янгилик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 мартида қабул қилинган “Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан татбиқ этилди. Қарорнинг 10-бандида пойтахтда йўловчи-транспорт воситаларида йўл ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш, мазкур лойиҳани амалга оширишнинг аниқ механизми, амалга оширувчилар ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш белгиланган.
 
Қурилма қуйидаги қулайликларга эга:
 
- маҳаллий мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминот рус ва ўзбек тилларида ишлайди;
 
 - қурилмадан фойдаланиш имконини берувчи тўлов карточкаларига маблағ транзит тизим (Click, PayMe, PayNet ва бошқалар) орқали тўлдирилади. Тўловларни ҳам онлайн, ҳам оффлайн режимларда амалга ошириш мумкин;
 
- мобиль телефонлар учун ҳам махсус дастур жорий этилиб, тўловларни картасиз смартфондан фойдаланган ҳолда амалга ошириш имкони мавжуд.
 
Дастурий комплекс прототипи “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга намойиш этилди. Тизим корхона мутахассислари томонидан қизиқиш билан кутиб олинди ва унинг имкониятлари ижобий баҳоланди.
 
Синовлар тугагач, тизим йўналишнинг барча автобусларида йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Сумбула

Теглар:электрон тўлов автобус Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар