...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОАВ: Стокгольмда терактни амалга оширган одам – Ўзбекистон фуқароси


09:28, 08.04.2017 Олам
 8 454

Гумондор шахс полиция томонидан қўлга олинган ва у ўз айбини тан олган.

Швеция пойтахти Стокгольм марказида юк машинаси одамлар устига бостириб келган эди.
 
Гумондор шахс полиция томонидан қўлга олинган ва у ўз айбини тан олган.
 
Юк машинасини аҳолига қарата ҳайдаган бу одам Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Aftonbladet ўзининг манбасига асосланиб хабар бермоқда.
 
Бу хабар ҳали расман тасдиқланмаган.
 
Нашр ходимлари қўлга олинган шахснинг таниши билан суҳбатлашган. Унинг таъкидлашича, бу эркак 39 ёшда. Унинг исми маълум қилинмаган. Швецияда қачондан буён яшаётгани ҳам аниқ эмас. У қурилиш соҳасида ишлайди, 4 фарзанди бор. Таниш аёлнинг сўзларига кўра, бу эркак ҳужум уюштириши мумкин эмас.
 
“У сиёсатни ҳам, динни ҳам муҳокама қилмаган. Фақатгина кўпроқ ишлаб, оиласига пул жўнатиши ҳақида гапирар эди, холос”, дейди аёл.
 
Aftonbladet ҳозир полиция томонидан ушланган одамнинг Facebook’даги саҳифасидан “Ислом давлати” деган (террористик ташкилотга тегишли деб тан олинган ва Россияда тақиқланган) ташвиқот фильмини топган. Шунингдек, 2013 йилда Бостон марафонида юз берган портлаш суратига “Менга ёқади” белгисини қўйган.
Сумбула

Теглар:теракт Стокгольм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!