Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга сўнгги ташрифи 2016 йилнинг 3 сентябрь куни бўлган эди.
4 декабрь куни Ашраф Ғани Тошкент шаҳрига келиши кутилмоқда. Пойтахт Тошкент кўчалари Ўзбекистон ва Афғонистон давлат байроқлари билан безаб чиқилди.
Ташриф давомида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар, ҳамкорлик муҳокама қилиниши айтилмоқда.
Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани 2015 йилнинг июнь ойида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг Тошкентда ўтказилган йиғилишида кузатувчи бўлиб иштирок этиш учун илк бор Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ўшанда у Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қабулида бўлганди.
Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга сўнгги ташрифи 2016 йилнинг 3 сентябрь куни бўлган эди. Афғонистон раҳбари Самарқанд шаҳрига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимига ташриф буюрган эди.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини эгаллаган кундан то бугунгача Қирғизистон Республикасининг собиқ Президенти Алмазбек Атамбоев, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов, Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистонга ташриф буюрдилар.