“Mercer” халқаро консалтинг компанияси томонидан ҳаёт сифати бўйича рейтинг эълон қилинди.
Марказий Осиё давлатлари ичида 1-ўрин Олмаота(178)га насиб қилган.
Умумий рўйхатни эса, Вена шаҳри бошқармоқда. Кучли ўнликдан шунингдек, Цюрих, Окленд, Мюнхен, Ванкувер, Дюссельдорф, Франкфурт, Женева, Копенгаген ва Базель шаҳарлари жой олган.
Рейтинг тузишда сиёсий барқарорлик, иқтисодий, ижтимоий ва маданий шароит, хавфсизлик, экология, тиббиёт ва таълим соҳаларининг сифат даражаси каби омиллар ҳисобга олинган. Шунингдек, давлат хизмати ва истеъмол маҳсулотлари, шаҳар инфраструктураси, жамоат транспорти, яшаш ва ҳордиқ чиқариш учун яратилган шароитлар ҳамда ичимлик суви сифати каби жиҳатларга ҳам эътибор қаратилган.