Ўзбекистон–Қозоғистон ўртасида 2017 йилнинг биринчи ярмида 169,5 тонна юк ташилди.
Мажлисда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида юк ташиш амалиёти динамикаси ва ҳажми сезиларли даражада ошгани ҳақида ўзаро маълумотлар алмашинилди.
Ушбу йиғилишда томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида доимий йўналишли автобуслар қатновини йўлга қўйиш бўйича музокара олиб бордилар.
Унга кўра Чимкент–Тошкент йўналишида йўловчиларни ташиш бўйича автобус қатнови йўлга қўйилади. Йўловчи автобуслар қатновининг амалга оширилиш муддатлари ҳақида аниқ маълумотлар ҳозирча йўқ. Мазкур масалага тегишли хизматларнинг (чегара хизмати, божхона хизмати, йўл-патрул хизмати) жалб этилиши назарда тутилган.
Маълумот учун, 2017 йилнинг ярим йилида икки мамлакат ўртасидаги автомобилда юк ташиш ҳажми 11 фоизга ошган ва у 169,5 тонна ҳажмга эгалиги маълум қилинган.