...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистонда 54 киши ундан заҳарланди


10:24, 23.02.2018 Олам
 2 697

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Душанбедан махсус тиббиёт комиссияси юборганини маълум қилди.

Тожикистоннинг Тоғли-Бадахшон автоном вилоятининг Ишкашим туманидаги икки қишлоқда ундан заҳарлданганлар сони 54 кишига етмоқда. Бу ҳақда “news.tj” хабар бермоқда.
 
Заҳарли ун махсулоти Тожикистоннинг Хатлон вилояти Ҳамадоний туманидан Тоғли-Бадахшоннинг Ишкашим туманига етказиб берилган ва ушбу махсулотни сотиб олиб истеъмол қилган икки қишлоқ аҳолиси оммавий заҳарланган.
 
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирда ундан заҳарланганлар сони 54 кишига етганини маълум қилган ва уларнинг 38 нафари катта ёшдагилар, 16 нафари болалар эканлигини қайд этган.
 
Аниқланишича, заҳарланганлар орасидан Қурбонбековлар оиласининг 11 ёшли фарзанди вафот этган.
 
Шунингдек, вазирлик заҳарланган кишилар касалхонага олиб келингани ва Ишкашим туманидаги икки қишлоққа пойтахт Душанбедан махсус тиббиёт коммисияси юборилганини маълум қилди.
 
Суриштирув натижаларига кўра, ўтган йилнинг август ойида Насриддин Сабзалиев исмли тадбиркор ушбу қишлоқларга 5 тонна буғдой махсулоти етказиб бергани аниқланаган.
 
Кейинчалик аҳоли бу буғдойнинг нонини истеъмол қилиши оқибатида заҳарланган.
 
Экспертиза хулосаларига кўра, буғдой донларида заҳарли гелиотроп моддалари борлиги аниқланди ва Насриддин Сабзалиев ҳибсга олинди. 
Икром Раҳмон

Теглар:Тожикистон Тоғли-Бадахшон ундан заҳарланиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!