Тожикистонда 79 та байрам куни мавжуд.
Қуйи палата раиси Шукуржон Зуҳуров янги байрам кунининг рамзий маъносини айтиб ўтди. “1994 йилнинг 6 ноябрида Тожикистонда умумхалқ референдуми йўли билан Конституция қабул қилинган. Айнан шу куни республика президентлигига сайловлар ўтказилди ва сайланган Президент Эмомали Раҳмон 16 ноябрь куни ватанга садоқат билан хизмат қилишга қасамёд қилди”, – дейди Зуҳуров.
Унинг сўзларига кўра, ўша тарихий кунга ҳурмат тариқасида мамлакатда ҳар йили Тожикистон президенти куни нишонланади.
Тожикистонда 79 та байрам куни бўлиб, улардан ўнтаси дам олиш куни деб эълон қилинган. Президент куни эса иш куни сифатида ўтади.