...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон ҳукумати SMS орқали миллий кийимларни кийишга чақирмоқда


13:20, 08.09.2017 Олам
 2 624

Тожикистоннинг аёллар ишлари бўйича қўмитаси аҳолини огоҳлантирди.

Тожикистонда аҳоли мобил алоқа операторлари томонидан миллий кийимларни кийиш тўғрисида қисқа хабарлар олган. Бу ҳақда “Theopenasia.net” хабар берди.
 
SMS-хабар Тожикистон аёллар ишлари бўйича қўмитаси талаби билан юборилганлиги хабар қилинган. Қўмита вакили Махбуба Азимованинг айтишича, “Тожиктелеком” ва бошқа мобил алоқа компаниялари раҳбариятига мурожаат хати юборилган ва хабар орқали қонун ижроси таъминланиши кўзда тутилган.
 
Маълумот учун, Тожикистонда анъана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида қонун қабул қилинган эди. Унга кўра, мамлакат аҳолиси миллий маданият белгиларига амал қилиши, давлат тилини билиши ва миллий кийимларни кийиши шарт.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тожикистон Анъаналар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!