2017 йилнинг 3 июль куни Қирғизистон Республикаси Иссиқкўл вилоятининг Қизил Ўрук қишлоғида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистоннинг Бишкек шаҳридаги Элчихонаси берган дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг 3 июль куни Қирғизистон Республикаси Иссиқкўл вилоятининг Қизил Ўрук қишлоғида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари жароҳат олган:
1. Орлова Елена Александровна, 1976 йилда туғилган;
2. Орлов Игорь, 2006 йилда туғилган;
3. Орлова Вероника, 2006 йилда туғилган;
4. Ли Яна Андреевна, 2004 йилда туғилган;
5. Хан Жанна Михайловна, 1969 йилда туғилган;
6. Обедкова Людмила Александровна, 1952 йилда туғилган.
Жароҳатланганларга зарур ёрдам кўрсатиш учун элчихонанинг консуллик бўлими вакили мазкур вилоятга етиб борди.