Машина шиналардаги пўлат тўр ёрдамида махсус йўлдан қувват олади.
Японияда дунёда биринчи аккумуляторсиз электромобиль ишлаб чиқилди. Агар машина махсус йўлакчадан юрса, у ердан бевосита энергия олади. Бу ҳақда жума куни Тоёхаси технология университети ва йирик қурилиш компанияси – Taisei Corporation маълум қилди. Улар мазкур электромобилни ҳамкорликда яратдилар, дея ТАСС хабар бермоқда.
Бир ўринли бу машина ҳозирда синовдан ўтказилмоқда. Унинг шиналарида махсус пўлат тўр бўлиб, асфальтнинг 10 см чуқурлигидаги иккита темир пластиналардан энергия олади.
Синов майдончасида 30 метрлик махсус йўл қурилган ва у орқали электромобиль соатига 10 км тезлик билан ҳаракатланмоқда.
Машинани ихтиро қилганларнинг айтишича, келажакда бундай махсус йўлларни қуриш иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиши мумкин.
Ҳозирги пайтда Японияда электромобиллар учун қувват олиш жойлари кўпайиб бормоқда. Ҳар бир янги автомобиль тураргоҳларида қувватлаш ускуналари ўрнатиляпти.

Руслан Сулаймонов