Нобель мукофоти билан ICAN ҳаракати тақдирланди.
Аввалроқ, Нобель Қўмитасининг 2 октябрдан бошлаб Нобель мукофоти билан тақдирлаш маросимларни бошлаши ҳақида маълумот берган эдик.
ICAN ҳаракати тинчлик бўйича жорий йилги Нобель мукофоти совриндори бўлгани хабар қилинди.
Нобель қўмитаси сайтида ICAN ташкилотига “ядровий қуролдан фойдаланишнинг ҳалокатли гуманитар оқибатларига эътибор қаратиш бўйича амалга оширган ишлари” учун Нобель мукофоти берилгани айтиб ўтилган.
ICAN ташкилоти – ядро қуролини тақиқлаш бўйича халқаро кампания бўлиб, International Campaign to Abolish Nuclear Weapons сўзининг қисқартмасидир.
Нобель қўмитаси ушбу ҳаракат 7 июлда “ядро қуролини тақиқлаш бўйича битим имзоланишига эришган”ини таъкидлаган. Ушбу келишув ядровий давлатлар, Россия, АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Хитой иштирокисиз қабул қилинган.
Битим иштирокчилари ҳеч қачон ва ҳар қандай шароитда ҳам ядро қуролини тайёрламаслик, синовдан ўтказмаслик, ишлаб чиқармаслик ва тўпламаслик, қўлламаслик ва қўллаш билан таҳдид қилмаслик мажбуриятини олади. Ушбу ҳужжатни 53 мамлакат имзолагани айтилган.
Эслатиб ўтамиз, тиббиёт, физика, кимё йўналишида Нобель мукофотлари соҳиблари маълум қилинган эди.
Бундан ташқари, адабиёт йўналишида Нобель мукофоти британиялик Кадзуо Исигурога топширилди.
Нобель мукофоти миқдори бу йил тўққиз миллион Швеция кронасини (1,1 миллион доллар) ташкил этди.

Зоҳиршоҳ Жўраев