...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: тиббиёт йўналишидаги Нобель мукофоти америкалик уч нафар олимга берилди


16:13, 02.10.2017 Олам
 2 496

2 октябрь куни тиббиёт ва физиология йўналишида Нобель мукофоти совриндорлари аниқланди.

Аввалроқ, Нобель қўмитаси 2 октябрдан бошлаб Нобель мукофоти билан тақдирлаш маросимларини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.
 
2017 йилги тиббиёт йўналишидаги Нобель мукофоти америкалик уч нафар олимга берилди.
 
Улар Жеффри Холд, Майкл Росбаш ва Майкл Янг бўлиб, ушбу олимлар томонидан циркад ритмини назорат қилувчи молекуляр механизмларни кашф қилгани учун мукофот билан тақдирландилар.
 
Олимлар доимий кундалик биологик ритмни назорат қилувчи генни аниқладилар, ушбу ген туни билан инсон организмидаги ҳужайраларда йиғиладиган оқсилни кодлаштиради. Кундуз куни эса бу генлар фаолияти кучсизланади.
 
Стокгльмдаги Каролин институтида Нобель мукофоти қўмитаси фаолият юритади. Нобель ассамбеляси 50 нафар профессорлардан иборат шаклда ташкил этилган.
 
2017 йилда 361 нафар олим ушбу йўналишдаги мукофотга номзод сифатида кўрсатилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Нобель мукофоти Алфред Нобель Тиббиёт ва физиология 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!