...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нобель мукофоти ғолиблари Осло ва Стокгольмда эълон қилинади


11:59, 02.10.2017 Олам
 1 720

Алфред Нобель хотираси учун жорий этилган мукофот қўмитаси номзодларни саралаш жараёнини тугатди.

Нобель Қўмитасининг хабарга кўра, бугун 2 октябрдан бошлаб Нобель мукофоти билан тақдирлаш маросимлари бошланади.
 
Алфред Нобель хотираси учун жорий этилган мукофот қўмитаси номзодларни саралаш жараёнларини тугатган. Инсоният учун энг катта наф келтирган шахслар бугун мукофотланадилар.
 
Мукофотни топшириш учун масъул бўлган ташкилотлар мукофотланганларни қуйидаги тартибда эълон қилишни режалаштирганлар:
 
2 октябрь, душанба куни соат 11:30 да — психология ва тиббиёт йўналишидаги Нобель мукофоти Каролинска институтида, Тиббиёт ва психология Нобель қўмитаси котиби Томас Перлманн томонидан эълон қилинади.
 
3 октябрь, сешанба куни соат 11:45 да — Физика йўналишидаги Нобель мукофоти Стокгольмда Швеция қироллик фанлар академияси бош котиби Горан К.Хансон томонидан эълон қилинади.
 
4 октябрь, чоршанба куни соат 11:45 да — Кимё йўналишидаги Нобель мукофоти Швеция қироллик фанлар академияси Бош котиби Горан К.Хансон томонидан эълон қилинади.
 
6 октябрь, жума куни соат 11:00 да — Тинчлик учун Нобель мукофоти Ослода Норвегия Нобель Институти Нобель қўмитаси раиси Берит Реис томонидан эълон қилинади.
 
9 октябрь, душанба куни соат 11:45 да — Иқтисод йўналишидаги Нобель хотирасига “Риксбанк” мукофоти Швеция қироллик фанлар академияси Бош котиби Горан К.Хансон томонидан эълон қилинади.
 
Адабиёт йўналишидаги Нобель мукофоти ғолибини эълон қилиш муддатининг санаси ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
 
Ушбу мукофот ғолиби Швеция академиясининг доимий котиби Сара Даниус томонидан эълон қилинади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Нобель мукофоти Алфред Нобель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!