...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нурсултон Назарбоев Нобель мукофотини қўлга киритиши мумкин


13:56, 27.02.2017 Олам
 3 126

Нурсултон Назарбоев 22 йил давомида ядро қуролини йўқ қилиш борасидаги ишларга ўз ҳиссасини қўшиб келади.

Базель жаҳон офисининг илмий-тадқиқот институти директори Алин Варе Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда “АТОМ” лойиҳасининг ҳурматли элчиси, рассом Карипбек Куюковни Нобель мукофотини қўлга киритиш учун номзод сифатида илгари сурди. Бу ҳақда “Казинформ” агентлиги хабар бермоқда.
 
Алин Варе бу ҳақда ўзининг Facebook’даги саҳифасида шундай ёзади:
 
“Бу йил мен Карипбек Куюков ва Нурсултон Назарбоевни ядро қуролини йўқ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун Нобель мукофотига лойиқ деб ҳисоблайман”.
 
Маълумотларга кўра, британиялик сиёсатчи Билл Кидд ҳам Нурсултон Назарбоев ва Карипбек Куюков номзодини илгари сурган.
 
Алин Варе тақдим этган маълумотларга қараганда, Нурсултон Назарбоев 22 йил давомида ядро қуролини йўқ қилиш борасидаги ишларга ўз ҳиссасини қўшиб келади. “АТОМ”лойиҳаси ҳам дунёни ядро қуролидан ҳалос этишга қаратилган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ядро қуроли Тинчлик Нобель мукофоти Нурсултон Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!