...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистонда ўзбек автолари тақдимоти ўтказилди


11:14, 27.02.2017 Жамият
 2 989

Тақдимот маросимида Ravon Gentra, Ravon Nexia R3 ва Ravon R4 русумидаги автомобиллар намойиш этилди.

Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида “Туркман-УзАВТО” жамияти томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Ravon бренди остидаги автомобиллар тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда “Туркменистан сегодня” ахборот агентлиги хабар тарқатди.
 
Тақдимот маросимида Ravon Gentra, Ravon Nexia R3 ва Ravon R4 русумидаги автомобиллар намойиш этилди. Бу машиналар жаҳон стандартларига ҳамда экологик талабларга мос равишда ишлаб чиқарилган. Уларга кондиционер, руль кучайтиргич ўрнатилган.
 
Тақдимотда шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги, қурилиш моллари, коммунал хизматларга ихтисослашган автотехник ускуналар ҳам намойиш этилди.
Дурдона Расулова

Теглар:Туркманистон Ашхобод Ravon 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар