...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кимё йўналишидаги Нобель мукофоти ғолиблари аниқланди


09:12, 05.10.2017 Олам
 1 915

Таъкидланишича, криоэлектрон микроскопия усули биокимёда янги даврни бошлаб берди.

Кимё йўналиши бўйича 2017 йилги Нобель мукофоти ғолибларининг исм-шарифлари номи эълон қилинди. Бу ҳақда “Ntv.com.tr” хабар бермоқда.
 
Швеция қироллик фанлар академияси томони бу йилги кимё йўналиши ғолиби деб швейцариялик Жак Дебуш, америкалик Йоахим Франк ва британиялик Ричард Ҳендерсонгларни топишди.
 
Бу учликдан иборат олимлар суюқликдаги молекулалар тузилмасини юқори ўлчамда аниқлаш имконини берадиган криоэлектрон микроскопни ишлаб чиқишган. 
 
Таъкидланишича, криоэлектрон микроскопия усули биокимёда янги даврни бошлаб берди.
 
Эндиликда, олимлар биомолекулаларни ҳаракатланиш чоғида музлатиб қўйишлари ва авваллари кўриш-кузатиш имконсиз бўлган жараёнларни кузатишлари, ўрганишлари мумкин бўлади.
 
Кашфиёт саноат кимёси ва фармацевтика ривожида муҳим ўрин тутади.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ тиббиёт ва физик йўналишида Нобель мукофоти ғолиблари аниқланган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Нобель мукофоти Кимё йўналиши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!