Берри Бэрриш гравитацион тўлқинлар бўйича етакчи эксперт ва LIGO’нинг раҳбарларидан бири ҳисобланади.
9 миллион швед кронасини Кип Торн, Райнер Вайсс ва Берри Бэрриш ўзаро бўлишиб олишади. Бу ҳақда Theguardian хабар берди.
2017 йил физика соҳасидаги Нобель мукофоти LIGO (Laser Interferometer Gravitational Wave Observatory, яъни Лазер интерферометрик гравитацион тўлқинли расадхона) лойиҳаси, шунингдек, гравитацион тўлқинлар кузатуви учун ақшлик олимлар Кип Торн, Райнер Вайсс ва Берри Бэрришга топширилди.
Берри Бэрриш гравитацион тўлқинлар бўйича етакчи эксперт ва LIGO раҳбарларидан бири ҳисобланади.
Райнер Вайсс ва Кип Торн эса ушбу лойиҳа иштирокчилари ҳисобланади. Улар LIGO’да ишлашда давом этишмоқда.
Ўтган йили физика бўйича Нобель мукофотини британиялик олимлар Дэйвид Таулесс, Данкан Холдейн ва Жон Костерлицлар қўлга киритган эди.
Бундан олдинроқ тиббиёт йўналишида Нобель мукофоти ғолиблари аниқланган эди.
Ундан олдинроқ эса Нобель Қўмитаси мазкур мукофот билан тақдирлаш маросимларини 2 октябрдан бошлашини, аниқроғи қайси йўналиш бўйича тақдирлаш маросимлари қачон бўлиб ўтиши режа қилингани ҳақида маълумотлар эълон қилган эдик.