...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШдаги кубалик дипломатлар сони қисқаради


10:22, 04.10.2017 Олам
 1 644

Бу борада АҚШ Давлат департаментининг расмий баёноти кутилмоқда.

АҚШ ҳукумати Кубага дипломатик миссия ходимларининг сонини сезиларли даражада қисқартириш талабини қўйди. Бу ҳақда “Newsweek.com” нашри хабар бермоқда.
 
АҚШ кубалик дипломатларнинг учдан икки қисмини чиқариб юборади. Куба дипломатик миссияси ходимлари сони 60 фоизга қисқаради.
 
Бу борада АҚШ Давлат департаментининг расмий баёноти кутилмоқда.

Кубалик дипломатларнинг чиқариб юборилиши — улар сонини АҚШнинг Кубада жойлашган элчихонасидаги персонал сонига тенглаштириш учун амалга оширилади.
 
2016 йилда АҚШ ва Куба давлатлари орадан 50 йиллик вақт ўтгандан кейин дипломатик ваколатхоналарни қайтадан очган эди.
 
Бир неча кун олдин АҚШ Давлат департаменти АҚШнинг Кубадаги элчихонаси ходимларини АҚШга қайтишга кўрсатма берган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков 2 сентябрда АҚШ ҳукумати қарори билан ёпилган Россиянинг Сан Францискодаги Бош консуллик идораси масаласида АҚШ ҳукуматига қарши судга даъво аризаси билан мурожаат этмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:АҚШ Куба 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!