1990 йилда ГДР расман ГФР билан бирлашган ва яхлит давлатга айлантирилган эди.
Германия Демократик Республикасининг Бранденбург, Мекленбург-Олд Померания, Саксония-Анхальт, Саксони ва Тюрингия ерлари 1990 йил 3 октябрда ГФРга қўшилган.
Анъанага кўра, Бундесратда раислик қилувчи федерал ер тадбирлар ўтказиш учун мезбонлик қилади. 2017 йилда байрам Майнцда ташкил этилди.
Байрам доирасида турли кўнгилочар ўйинлар, халқ сайли ва концертлар ташкил этилиб, унда Германиянинг юқори мартабали раҳбарлари иштирок этади.