Хона чангининг (гард) 70 фоизи терининг ўлик ҳужайраларидан иборат. Семиз кишиларда эса...
“Бу қизиқ” туркуми остида қизиқарли маълумотлар билан бир қаторда кундалик ҳаётимизда ас қотадиган айрим тавсияларни ҳам бериб бормоқдамиз...
Аввалроқ эълон қилинган маълумотлар орқали машҳур “Алло” жумласи ким томонидан ихтиро қилинганини билиб олган эдингиз.
Туркум мақолалар яна эътиборингиз марказида!
Ўзбекистон ҳудуди бир нечта тоғ тизмаларига туташлигини яхши биласиз. Дам олишга экологик тоза ҳудудларга, яъни тоғ ёнбағирларидаги баланд чўққиларга чиққан юртдошларимиз кўплаб топилади.
Ўзбекистондаги энг баланд тоғ, яъни тоғ чўққиси қандай аталишини биласизми?
Келинг, бу саволнинг жавобини топгунигизча, Европа тоғларининг баланд чўққилари, шу билан бирга, бир-биридан қизиқ маълумотлар билан танишинг:
Европанинг энг баланд тоғлари:

- 4807 метр, Франциянинг Моблан тоғи;
- 4634 метр, Дюфр чўққиси, Швейцария;
- 3797 метр, Австриянинг Гросглокнер тоғи;
- 2962 метр, Германиянинг Цугшпитце тоғи.
Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистон тоғ тизмаларининг баландлиги Европа тоғларидан баландми?
Бу саволнинг жавобини ўзингизга қолдирамиз ва эътиборингизни бошқа маълумотларга қаратамиз:
- Айрим хитой ёзув машинкаларида оз эмас, кўп эмас 5700 та ҳарф тугмалари мавжуд. Клавиатурасининг узунлиги нақ 1 метрни ташкил қилиб, энг моҳир матн терувчи ҳам 1 дақиқада атиги 11 та сўз ёза олади;
- Американинг биринчи гўзали Маргаред Гаоман еди. 1921 йилда бўлиб ўтган “Мисс Америка” танловида иштирок этганда 16 ёшда эди.
Одам танаси ғаройиб фактлар:
- иккала қулоғини бирдан қимирлата оладиган кишиларнинг 3 дан атиги биттаси битта қулоғини қимирлата олади;
- мактуб йўлаётиб тилингиз билан хўллайдиган ҳар битта марка ёки мактуб конверти учун бир калория қувватнинг ўндан бир бўлагини сарф етасиз;
- аксарият кишилар кўзлари очиқ ҳолда акса уролмайди, агар у бунинг уддасидан чиқса, билингки, акса уриш табиий эмас, “сунъий” акса уриш бўлади;
- герметик қопланган хонага қамалган киши кислород танқислигидан эмас, углерод икки оксиди, яъни ўзидан ажралган ис газидан бўғилиб ҳалок бўлар экан;
- ўртача семизликдаги кишининг танасидаги ёғ тўқимасидан нақ 7 та кирсовун ишлаб чиқариш мумкин;
- инсон танасининг 80% иссиқлиги унинг боши орқали ва бўйни орасидан чиқиб кетар экан;
- 60 ёшдан кейин аксарият кишилар 50% гача таъм билиш сезгиларидан маҳрум бўладилар;
- инсон танасида қайта тиклана олмайдиган (ўрнида бошқаси пайдо бўлиши мумкин) ягона аъзо — тиш;
- бир кишининг танасида бутун Ер шарида яшайдиган одамлар сонидан кўп тирик организмлар яшайди;
- одамнинг боши ўртача 3.6 килограмга тенг;
- умри давомида киши иккита катта ҳовузни тўлдирса бўладиган сўлак ажратаркан;
- хона чангининг (гард) 70% терининг ўлик ҳужайраларидан иборат.
Ана шунақа!
Улуғ БЕК