...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТИФ Миллий банки Янгийўлдаги истироҳат боғини таъмирлаб берди


09:10, 20.03.2017 Жамият
 2 893

Истироҳат боғига Хитойдан янги замонавий аттракционлар олиб келинди.

2017 йил 20 март куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида "Алишер Навоий гулшани" номли маданият ва истироҳат боғининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки маъмурияти, туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.
 
Очилиш маросими давомида Наврўз умумлалқ байрамини кенг нишонлаш мақсадида халқ сайли ташкил этилди, миллий таомлар — сумалак, ҳалим, кўк сомса, кўк чучвара тайёрланди, халқ қўшиқлари, лапарлар айтилди, миллий ўйинлар ва дорбозлик санъати ҳаммага кўтаринкилик бахш этди.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 11 ноябрдаги 1-баёнига мувофиқ, республикамизнинг 14та туман ҳамда шаҳар марказларида маданият ва истироҳат боғларини барпо этиш, мавжудларини замон талабларига мос равишда реконструкция қилиш режалаштирилган эди. Шунингдек, республикамизнинг чекка ҳудудларида аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг бирламчи тамойилларидан ҳам ҳисобланади.
 
Ушбу баёнга асосан, белгиланган топшириқлар ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мазкур истироҳат боғининг реконструкция ишлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки  томонидан молиялаштирилди.
 
Қурилиш ишлари 2016 йилда бошланган ва умумий майдони 2.57 гектарни ташкил этувчи "Алишер Навоий гулшани" номли маданият ва истироҳат боғи атрофи темир панжаралар билан ўралган бўлиб, ҳудудига ҳар хил манзарали ва мевали дарахтлар экилган.  Тез кунда Хитой Халқ Республикасидан 6 та замонавий аттракцион олиб келиб ўрнатилади.

Наврўз байрами муносабати билан халқ сайли эртага, 21 март куни ҳам давом этади.
 Бобур Жалолов
 

Теглар:Янгийўл Хиёбон Наврўз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар