...
МЕНЮ
ONLINE TV

Термизда Афғонистон фуқароси гиёҳванд модда билан ушланди


16:35, 12.03.2018 Жамият
 5 182

У 20 кг. 342 гр. опий гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида қўлга олинган.

2018 йилнинг 10 март куни Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Афғонистон Ислом Республикаси фуқароси 1983 йилда туғилган Муҳаммадсодиқ Рўзигелди ўғли 20 кг. 342 гр. опий гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида қўлга олинган.
 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси хабарига кўра, Муҳаммадсодиқ Рўзигелди гиёҳвандлик воситасини Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудидан контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб ўтган.


 
Тезкор-қидирув тадбирлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси томонидан Миллий гвардия ва МХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Гиёҳвандлик Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар