Бугундан қуйидаги ўтказиш пунктлари расман иш фаолиятини бошлайди.
Бугундан қуйидаги ўтказиш пунктлари расман иш фаолиятини бошлайди:
- Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Суғд вилояти ўртасидаги "Жартепа" автомобил ўтказиш пункти;
- Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани ва Тожикистоннинг Ганчи тумани ўртасидаги “Қўштепа” ва “Учтурган” автомобиль ўтказиш пунктлари;
- Сирдарё ва Тошкент вилояти ва Тожикистоннинг Спитамен тумани ўртасидаги “Бекобод” ва “Ховостобод” автомобиль ўтказиш пунктлари;
- Наманган вилояти ва Тожикистоннинг Ашт тумани ўртасидаги “Поп” автомобиль ўтказиш пункти;
- Фарғона вилояти ва Тожикистоннинг Конибодом шаҳри ўртасидаги “Равот” автомобиль ўтказиш пункти;
- Сурхондарё вилояти ва Тожикистоннинг Хатлон вилояти Шаҳритус тумани ўртасидаги “Гулбаҳор” автомобиль ўтказиш пункти;
- Сурхондарё вилоятини Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги “Хошади” темир йўл станцияси билан боғлайдиган темир йўл ўтказиш пункти.
Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Ургут туманини Тожикистоннинг Панжикент шаҳри билан боғлайдиган Жартепа аҳоли пункти ҳудудидаги чегара пости ҳам очилади.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги 8 йил давомида икки мамлакат ўртасида икки ўтказиш пункти – “Турсунзода-Сариосиё” ва “Фотиҳобод-Ойбек” фаолият кўрсатган.