...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тақиқларга қарамай Лула да Силва яна президент бўлмоқчи


13:09, 26.01.2018 Олам
 1 689

Луис Инасиу Лула да Силва коррупцияга оид жиноий ишда айбланишига қарамасдан Меҳнаткашлар партиясидан президентликка номзод бўлиб қолади.

Бразилиянинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силва навбатдаги президентлик сайловларида меҳнаткашлар партиясидан номзод бўлиб қолади, бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
 
Да Силва коррупцияда айбланишига қарамасдан, навбатдаги президентлик сайловларида ўз номзодини қўяди. Партия раҳбарияти ҳам бу ахборотни тасдиқлади. Унинг тарафдорлари фикрича, суд жараёнлари Лулуни сайлов жараёнларидан четлатиш учун бошланган. Лулунинг ўзи бу айбловларни инкор этиб, президентлик учун курашга бор кучини сарфлашини таъкидламоқда. Сўровларга кўра, да Силва биринчи турда 35 фоиздан зиёд бразилиялик сайловчилар овозига эга бўлиши мумкин.
 
Да Силва суд қарорига қарши ариза бермоқчи. Шунга қарамай, иккинчи инстанция суди аввалги суд қарорини тасдиқлади ва да Силвага 19 йил мобайнида давлат лавозимларини эгаллашини таъқиқлаб қўйди. Да Силванинг бу қарорни тан олиш нияти йўқ.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Луис Инасиу Лула да Силва Бразилия президенти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!