...
МЕНЮ
ONLINE TV

20 соатлик дебат ва ўйлаб кўриш учун 180 кун: Руссефф импичменти давом этади


11:13, 13.05.2016 Олам
 2 668

Бразилия президенти вақтинчалик ўз лавозимидан четлаштирилди. 180 кун ичида унинг ўрнини мамлакат бош вазири Мишел Тимер эгаллайди.

Бразилия Федерал сенати 55 та овоз билан мамлакат президенти Дилма Руссеффга қарши импичмент жараёнининг давом этишини қўллаб қувватлади. Бу ҳақжа ТАСС хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, муҳокамалар 20 соат давом этган. Яқин соатлар ичида Руссефф лавозимидан четлаштирилгани ҳақида расман хабардор қилиниши кутилмоқда.

Лотин Америкасида бундан аввал ҳам импичмент ҳолатлари кузатилган. Айни вақтда Федерал сенатнинг қарори қуйидагиларни англатади?
  • Руссефф ўз лавозимини 180 га тарк этиши лозим.
  • Давлат раҳбарининг вазифаларини бош вазир Мишел Темер бажаради.
  • Руссефф Планалту саройини тарк этиши, аммо бразилия пойтахтида жойлашган Алворада саройидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади. 
  • 180 кундан ошиқ бўлмаган муддат ичида сенаторлар импичмент жараёнинг ташкилотчилари Руссеффга қўйилган айбловни ўрганиб чиқишлари лозим. 
  • Агар юқори палата аъзолари қўйилган айбловларни тўғри деб топмасалар, президент ўз ишини давом эттираверади. Акс ҳолда Темер 2018 йилги сайлов жараёнига қадар мамлакат раҳбари лавозимида қолаверади. 
  • Давлат раҳбарини ўз лавозимидан бутунлай четлаштириш учун сенаторларнинг учдан икки қисми унга қарши овоз беришлари керак.
 Руссеффнинг ҳолати
  • У кеча, 16:00 да журналистлар олдида чиқиш қилди. Бунда Руссефф ўз лавозимин тарк этиши мумкинлиги ҳолатида ўқиши лозим бўлган нутқ сўзини ўқиб эшиттирди. 
  • Бундан аввал, 10 май куни Руссефф ўз лавозимига курашда давом этишини билдириб, лавозимини ўз хоҳиши билан тарк этиши ҳақидаги таклифга рад жавобини берди ва қуйидаги сўзларни айтди: “Мен учун менинг сўнгги мандатим 2018 йилнинг 31 декабри...”
 “Мен курашлардан чарчаганим йўқ. Мен худди Бразилия каби атрофимдаги нопок инсонлардан ва сотқинлардан чарчаганман”.
                                                                                                               Дилма Руссефф
 
Мамлакатдаги намойишлар
  • Импичмент жараёнида рози ва норози бўлган тарафдорлар сўнгги кунларда шаҳарнинг турли чеккаларида намойишлар ўтказишмоқда. 
  • 11 май куни Бразилия парламенти олдида намойишчиларнинг полиция билан тўқнашуви юз берди. Ҳуқуқ-тартибот органлари намойишга чиққанларни кўзни ёшлантирувчи газ ёрдамида тарқатишди. Ўша вақтда намойишчилардан бирининг тоби қочиб қолди ва у шифохонага етказилди. 
  • Полиция вакилларининг берган маълумотларига кўра, намойишчиларни тарқатиб юборишга, уларнинг полициячиларга қарата елим идишлар ва бошқа буюмларни улоқтирганлари сабаб бўлган. 
  • Руссеффнинг тарафдорлари Бразилия билан бир қаторда Рио-де-Жанейро ҳамда Сан-Паулуда импичмент жараёнини тугатишни талаб қилишмоқда. Мамлакат президентига қарши томон эса бу шаҳарларда ўз акцияларини ўтказишмоқда. Ҳар икки томон ўртасида бир неча бор тўқнашувлар бўлиб ўтди, аммо ҳеч кимга зарар етмади.
 Дилма Руссефф нимада айбланмоқда? 
  • 2015 йилнинг декабрь ойида Бразилия парламентининг қуйи палатаси раиси Эдуард Кунья давлат раҳбарига қарши импичмент бошлангани ҳақида хабар қилди. 
  • Руссефф иккинчи мандат вақтида давлат пулларини ўзлаштирганликда айбланмоқда. 
  • Унга қўйилаётган айбловларга кўра, Руссефф Давлат банки томонидан йиғилган солиқларни ушлаб қолган ва шу билан давлат бюджетидаги етишмовчиликни ёпмоқчи бўлган. 
  • Бундан ташқари, оппозициячиларнинг фикрларига кўра, президент баъзи ижтимоий дастурлар учун депутатларнинг санкцияларисиз маблағ ажратган.
 Номутаносиб жазо
  • Кўпчиликнинг фикрига кўра, юзага келган бу ҳолат юридик ва молиявий жиҳатлар билан эмас, мамлакатда пайдо бўлган йирик коррупция жанжаллари туфайли келиб чиққан. 
  • “Давлат банки томонидан ойлик маошларининг кечиктирилиши нотўғри. Аммо бу муаммога бошқа бразилиялик раҳбарлар ҳам дуч келишган. Фикримча,  импичмент бу ҳолатга нисбатан номутаносиб жазо”, дейди ҳуқуқшунос эксперт, Бразилиянинг Жетулиу Варгас Фонди вакили Мишаэл Моаллем. “Бу худди арзимас хато қилган инсонни энг олий жазога – ўлим жазосига ҳукм қилишдек гап”, деб қўшимча қилади Мишаэл Моаллем. 
  • Сан-Паулу католик университети сиёсатшунослик фани ўқитувчиси Франсиску Фонсека Руссефф агар унинг барча тарафдорлари ўз кучларини сафарбар қилиб, чиқиш қилишган ҳолатдагина ўз мандатини ҳимоя қила олиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Сан-Паулу католик университетининг сиёсатшунослик фани ўқитувчиси Франсиско Фонсека Руссефф ҳақида шундай дейди: “Руссеффнинг барча тарафдорлари ўз кучларини сафарбар қилиб, биргаликда чиқиш қилишсагина, у ўз мандатини ҳимоя қила олиши мумкин”.
Умида Якубова

Теглар:Бразилия президенти Руссефф импичменти Мишел Тимер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!