...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бразилия Президенти импичмент бўйича овоз бериш якунига етмасдан саройдан ўз нарсаларини олиб чиқиб кетди


13:01, 12.05.2016 Олам
 3 009

У давлат пулларини ўзлаштиришда айбланмоқда.

Бразилия Президенти Дилма Руссефф импичмент бўйича овоз бериш якунига етмай туриб, шахсий буюмларини Planalto саройидан ўзига тегишли Palacio de la Alvorada саройига кўчириб ўтказмоқда.
 
Бир неча соат ичида Бразилия Федерал сенатида Руссеффни президентлик лавозимидан четлатиш бўйича овоз бериш жараёни бўлиб ўтади. Айни дамгача 35 сенатордан 28 таси ўз фикрини айтиб бўлди. Агар импичмент жараёнида сенаторларнинг 50 фоизи унга қарши овоз берса, Дилма Руссефф энг камида 180 кунга ўз лавозимини тарк этишига тўғри келади. Шундай ҳолат юз берган тақдирда мамлакат президенти сифатида мамлакат бош вазири Мишел Темер унинг ўрнини эгаллайди.
 
Овоз бериш вақтида президент саройи олдида Руссеффнинг тарафдорлари бош кўтаришди. Бу эса уларнинг полиция билан тўқнашувларига олиб келди. Намойишчилар ҳуқуқ-тартибот органи вакилларига елим идишлар ва бошқа нарсаларни ота бошлашди. Полиция эса кщзи ёшлантирувчи газ ёрдамида намойишчиларни тарқатиб юборишга муваффақ бўлди.
 
Эслатиб ўтамиз, Дилма Руссефф 2014 йили сайлов олди компаниялари вақтида катта миқдорда давлат пулларини ишлатиш, шу билан бирга давлат ҳисобидаги пулларни шахсий мақсадларда сарфлашда айбланмоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Бразилия Президенти импичмент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!