Жанубий Кореянинг собиқ президенти атрофидаги можаро 2016 йил октябрда авж олган эди.
Либерал демократик партияси матбуот котиби Юн Кван-Сук “Бу тарихий қарор бўлиб, қонун ва тамойилга асосланган”, дея таъкидлаб ўтди.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти атрофидаги можаро 2016 йил октябрда авж олган эди. 2017 йил 10 март куни Жанубий Корея Конституцион суди Пак Кин Хенинг импичментини қабул қилиб, уни лавозимидан озод этганди.
Бу можаро сабаб собиқ президентнинг дугонаси Цой Сун Силь ва “Samsung” корпорацияси раҳбари Ли Чже Ён ҳибсга олинди. Пак Кин Хе дугонаси билан келишган ҳолда Жанубий Кореянинг йирик корхоналаридан ноқонуний равишда катта миқдордаги пулларни олган. Бундан ташқари, Цой Сун Силь ҳукумат ишларига ҳам аралашган.
Собиқ президентнинг кейинги тақдири қандай кечади? Таъмагирлик ва ўз лавозимини суиистеъмол қилган Пак Кин Хега қандай жазо тайинланади? Буни эса вақт кўрсатади. Воқеалар ривожини биз билан кузатишда давом этинг.