Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг тажрибали ходимларидан иборат доимий фаолият юритувчи идоралараро тезкор-тергов гуруҳлари тузилади.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияларни тегишинча Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар этиб қайта ташкил этилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари ҳузурида прокуратура, ички ишлар ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг тажрибали ходимларидан иборат доимий фаолият юритувчи идоралараро тезкор-тергов гуруҳлари тузилади.