...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қонунийликни таъминлаш бўйича янги Бошқарма тузилади


12:01, 27.03.2017 Жамият
 2 060

Ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларнинг, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга таъсир этувчи омилларнинг, айниқса ҳуқуқбузарликларнинг салбий динамикаси кузатилган соҳаларда тизимли таҳлили ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ, Бош прокуратура тузилмасида Умумий штат бирлиги доирасида 21 штат бирлигидан иборат бўлган Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси ташкил этилади.
 
Бошқарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
 
ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларнинг, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга таъсир этувчи омилларнинг, айниқса ҳуқуқбузарликларнинг салбий динамикаси кузатилган соҳаларда тизимли таҳлилини ташкил этиш;
 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқа таркибий бўлинмалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни барҳам топтиришга қаратилган таъсирчан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
 
қонунчилик ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш, қонун ҳужжатлари бузилишига, шунингдек ҳуқуқий нормаларни ўзбошимчалик билан, субъектив, танлов асосида талқин қилиш фактларига йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш, давлат идоралари ва ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
 
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини танқидий таҳлил қилиш;
 
қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усул ва шаклларини татбиқ этиш борасида таклифлар тайёрлаш;
 
қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича долзарб масалалар юзасидан семинарлар, “давра суҳбатлари”, конференциялар, симпозиумлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
 
қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш соҳасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш, уни Ўзбекистон Республикасида жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар