...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда вакуум поезди синовдан муваффақиятли ўтказилди


11:19, 12.05.2016 Технология
 3 764

Вакуум поездлар учун қуриладиган йўлларга кетадиган маблағ кам, аммо қулайлик ва сифат юқори бўлади.

АҚШда Hyperloop One тадқиқот компанияси томонидан яратилган вакуум поезди синовдан ўтказилди, дея хабар беради “Newinform.com” нашри.
 
Ушбу вакуум поезди махсус қувир ичида ҳаракатланади. У йўловчиларни, шунингдек, юк ташишга мўлжалланган. Невададаги саҳрода ўтказилган ушбу таржриба муваффақиятли кечди. Поезднинг максимал тезлиги соатига 160 километрни ташкил этади. Ишлаб чиқарувчилар, инвесторларнинг фикрларига кўра, унинг тезлиги самолётнинг учиш тезлиги билан тенглашиши, ҳатто, ундан ҳам ўзиб кетиши мумкин. 2016 йилнинг ўзида синовдан ўтказилган ушбу поезд капсулалари қувир ичида ҳаракатланишни бошлаши, яъни хизмат қилиш имконияти туғилиши мумкин. 
 
Hyperloop поездини яратиш ғояси мутахассис, олим Илон Маскга тегишли. Илон SpaceX ва Tesla Motors корпорацияларининг асосчиси саналади. Илоннинг фикрига кўра, вакуум қувири ёрдамида Лос-Анжелесдан Сан-Францискогача бўлган масофадаги йўлни қуриш мумкин. Қурилиш ишларига жами 6 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарф этилади. Бу эса худди шу йўналишда қуриладиган темир йўл қурилишига кетадиган маблағдан анча камдир. 
 
Бу ғоя эскирган бинолар ичида пневмапочта ишлатилгани туфайли пайдо бўлган.
Умида Якубова

Теглар:вакуум поезди Hyperloop One 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!