...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жанубий Корея президентининг дугонаси судда кўрсатма беришни бошлади


13:17, 16.01.2017 Олам
 2 729

Унинг кўсатмалари асосида 2017 йилнинг 3 январь куни мамлакат президенти Пак Кин Хега импичмент қўллаш қанчалар адолатли ёки адолатсиз бўлганини билиб олиш мумкин бўлади.

Аввалроқ, Жанубий Корея президенти атрофидаги машмашалар ва мамлакатда бўлиб ўтаётган норозилик намойишлари, мамлакат президенти Пак Ин Хенинг импичмент иши бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 16 январь куни қатор айбловлар асосида 2016  йилнинг 31 октябрь куни қўлга олинган Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг дугонаси Чхве Сун Силь судда кўрсатма бера бошлади. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилди.
 

Маълумотларга кўра, Чхве Сун Силь гарчи ҳукуматда ҳеч қандай лавозимни эгалламаса-да, мамлакат сиёсатига аралашганлик ва Пак Кин Хега давлат бошқарувида кўмак бергани, президент ўқиши лозим бўлган нутқларни ёзиб бергани, мамлакатдаги махфий маълумотларни ўқиш имкониятига эга бўлгани сабабли қўлга олиниб,  ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери изоляторда сақланаётган эди.
 
Унинг кўсатмалари асосида 2017 йилнинг 3 январь куни мамлакат президенти Пак Кин Хега импичмент қўллаш қанчалар адолатли ёки адолатсиз бўлганини билиб олиш мумкин бўлади. Агар импичмент иши ноўрин қўлланилган деб топилса, Пак Кин Хе ўз лавозимига қайтиши мумкин бўлади.
 
Бугун, 16 январь, куннинг иккинчи ярмида президентнинг собиқ ёрдамчисини сўроқ қилиш ишлари бошланади.
 
Маълумот учун, 3 январь куни Жанубий Корея суди давлат бошқарувига бефарқлик билан қараган ва ҳалқ ишончини суистеъмол қилганликда айбланаёган мамлакат президенти Пак Кин Хега қарши илк расмий импичмент эшитувини бошлади. Гарчи импичмент бўйича биринчи эшитув куни эълон қилинган бўлса-да, вақтинчалик президентлик лавозимидан озод қилинган Пак Кин Хе кўрсатма беришдан бош тортди ва суд эшитувига келмади. Бундай ҳолатда суд уни эшитувларда қатнашишга мажбур қила олмайди, бироқ эшитувлар унинг иштирокисиз ҳам ўтиши мумкин бўлади. Суд эшитувлари бўйича сўнгги қарор 6 ойгача бўлган муддат ичида эълон қилинади.
 
Эслатиб ўтамиз, айни можарога сабаб бўлган яна бир шахс, Чхве Сун Силнинг қизи шу йилнинг 2 январь куни Данияда қўлга олинган. 
Умида Якубова 

Теглар:Жанубий Корея Импичмент Пак Кин Хе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!