Тўқнашув натижасида самолёт ағдарилиб, том қисми ерга тегиб қолди.
Кеча, 12 май куни АҚШнинг Нью-Гэмпшир штати Кин шаҳрида енгил моторли Vans RV-8 самолёти Диллант-Хопкинс аэропортига қўниш вақтида бахтсиз ҳодиса рўй берди. Гап шундаки, қўнишга тайёргарлик кўраётган самолёт кутилмаганда қўниш йўлидан чиқиб қолган кийикка урилиб кетди ва ағдарилди. Самолёт бортида икки киши бўлган. Уларга зарар етмаган ва тиббий ёрдам кўрсатилишига эҳтиёжлари йўқлгини айтишган.
Маълумотларга кўра, ушбу аэропортда 2000 йилдан бери ҳайвонлар билан боғлиқ 5 та хавфли ҳолат кузатилган. Бундан аввалги 4 ҳолат қушлар билан боғлиқ бўлса, 1 таси кийик билан боғлиқ.
Маълумотларга кўра, ушбу аэропортда 2000 йилдан бери ҳайвонлар билан боғлиқ 5 та хавфли ҳолат кузатилган. Бундан аввалги 4 ҳолат қушлар билан боғлиқ бўлса, 1 таси кийик билан боғлиқ.
Умида Якубова