Шоҳруҳ ва Златанинг битта фарзанди бўлсада улар энди ошкора тўй қилишди.
Бугун, 12 май куни Тошкентдаги "Яккасарой" ресторанида Ўзбекистоннинг энг таниқли юлдузи Шоҳруҳ рэпернинг тўйи бўлиб ўтмоқда. Аслида Шоҳруҳ ва Злата бир неча йиллардан буён бирга яшаб келишар эди. Уларнинг Ислом исмли ўғли ҳам бор. Шоҳруҳ ижтимоий тармоқларга доимий равишда ўғлининг суратларини жойлаб борарди ва у ҳеч қачон уйланганини мухлисларидан яширмаган.
Тўйга ўзбек шоу-бизнесининг таниқли юлдузлари - актриса Ҳалима Ибрагимова, хонандалар Шаҳзода, Манзура, Сардор Раҳимхон, Диёр Маҳкамов, "Божалар" гуруҳи солисти Жаҳогир Позилжонов ташриф буюрди.