...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бразилия собиқ президенти озод этилди


14:35, 05.03.2016 Олам
 2 528

Лула ҳибсга олингандан сўнг кўчаларда унинг тарафдорлари норозилик намойишига чиқдилар.

Полиция Бразилиянинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силванинг уйида тинтув ўтказиб, уни тергов қилганидан сўнг, Ишчилар партияси аъзолари қизил кўйлакда кўчаларга нозрозилик намойишига чиқдилар. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Норозилик намойишлари полиция ходимлари ва собиқ президентнинг тарфадорлари ўртасидаги муштлашувларга айланиб кетди.

Порахўрликда ва ноқонуний равишда давлат маблағларини ўзлаштирганликда айбланаётган Лула да Силва полиция томонидан сўроқ қилингандан сўнг озод этилди, дея “Euronews” хабар берди.

Терговчилар Луланинг ҳокимиятда бўлган пайтда “Petrobras” нефть компаниясидан пора олгани билан боғлиқ шикоятларни кўриб чиқмоқда.

Лула ўзининг партияси бош-қароргоҳида сўзга чиқиб, “Улар қилиши керак бўлган ягона иш – келаётганларини менга айтишлари эди”, – деб таъкидлади. Бунда у намойишчиларнинг ҳаракатидан норозилигини билдирди. “Улар, бахтга қарши, манманлик, ўзбошимчалик билан иш тутдилар”, – дейди у намойишчилар ҳақида фикр билдираркан.

Лула билан боғлиқ вазиятга Бразилиянинг ҳозирги президенти Дилма Русеф ҳам ўз фикрини билдирди. Собиқ президентнинг кераксиз ва мажбурий йўл билан сўроқ қилинганидан, Дилма норозилигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 март куни Барзилиянинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силва “Petroleo Brasileiro SA” нефть компанияси билан ноқонуний тил бириктирганликда ва порахўрликда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Маълумот ўрнида, Луис Инасиу Лула да Силва 2003 йил 1 январдан 2011 йил 1 январгача Бразилия президенти лавозимида ишлаган.
Руслан Сулаймонов
 

Теглар:Луис Инасиу Лула да Силва Бразилия Дилма Русеф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!