...
МЕНЮ
ONLINE TV

36 ёшли аёлга уйланган Армен Жигарханян кўпга бормай шифохонага ётқизилди


14:12, 05.03.2016 Олам
 3 514

У иккинчи бор шифохонага тушмоқда.

Бир неча кун аввал театр ва кино актёри 80 ёшли Армен Жигарханян 36 ёшли қаллиғи Виталина Цибалюк-Романовскаяга уйлангани ҳақида хабар берган эдик. Ўша хабарда Жигарханяннинг миокард инфактини бошидан ўтказгани, шифхонада бироз муддат даволангани ва у ердан чиқибоқ уйлангани ҳақида сўз борганди. Шифокорлар бу касалликдан кейин актёрнинг ҳолатини қониқарли, деб баҳолашганди. 26 февраль куни учинчи бор уйланган актёр бугун, 5 март куни такроран шифохонага ётди, дея хабар беради “Rns.online” нашри.

Маълумотларга кўра, у Н.В.Склифосовский номидаги институтга тегишли шифохонанинг жонлантириш бўлимига жойлаштирилган. Ҳозирча унинг аҳволи ҳақидаги маълумотлар оммага ошкор қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Жигарханян аввалги рафиқаси билан 2015 йилда ажрашган. Унинг собиқ турмуш ўртоғи ҳозир АҚШда истиқомат қилади.
Умида Якубова

Теглар:Армен Жигарханян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!