Туркия президенти Ғарбий Африка давлатларига турне уюштирди.
Туркия президентининг Африка давлатларига ташрифидан асосий мақсад, иқтисодий ҳамкорликни янада ошириш ва турк маҳсулотларининг сотилиши учун Африкадаги бозорларни кенгайтириш ҳисобланади.
Эрдўған Гвинея президенти Альфа Конде билан Туркия-Гвинея Бизнес форумида қатнашди. Шундан сўнг Эрдўған Конденинг туғилган куни билан табриклаб, пойтахт Конакри шаҳрига 50 та автобус совға қилди, дейди “Turkiye Gazetesi”.