Бугун ҳаёт бўлганида Бобби Кристина Браун 23 ёшни қарши олган бўларди.
Уитни Хьюстоннинг ягона фарзанди беҳуш ҳолда топилди
Ўтган йилнинг январь ойида машҳур қўшиқчи Уитни Хьюстоннинг ягона фарзанди Бобби Кристина Брауннинг бетоблиги борасида интернет-нашрларида турли хабарлар тарқалганди. Аслиди 2015 йилнинг 31 январь куни 22 ёшли Боббини ўз уйининг ювиниш хонасидан турмуш ўртоғи Ник Гордон ва унинг дўсти Макс Ломаслар беҳуш ҳолда топишганди. Маълумотларга кўра, улар тез ёрдамни чақирганларидан кейин вақтни бой бермаслик учун керакли муолажаларни қилишади, аммо Боббини ўзига келтиришнинг имкони бўлмайди. Бобби Розуэлл шаҳридаги касалхонага беҳуш ҳолда олиб кетилади. Кўрсатилган биринчи ёрдам бесамар кетади. Бобби комага тушади ва уни беморнинг ҳаётини сақлаб турувчи аппаратга улашади. Шу тариқа у 6 ой комада ётади.
Шифокорларнинг тахминлари тўғри чиқди
Ўшанда шифокорлар унинг миясида ўзгариш юз берганини тахмин қилишган эди. Чунки у инсон сезиши мумкин бўлган ташқи омилларни сезмай қўйганди. Орадан бир неча ой ўтса ҳамки Боббида ҳеч қандай ижобий ўзгариш сезилмади. Шундан сўнг, 11 февраль куни шифокорлар Боббининг ҳаётини сақлаб турувчи аппаратни ўчириш истагини билдиришади. Аммо у яна 5 ой шу ҳолатда ётади ва 2015 йилнинг 27 июль куни тунда вафот этди.
ОАВ Боббининг ўлими ҳақида
Чет эл оммавий ахборот воситалари ўша вақтларда Боббининг аҳволи жиддийлигини маълум қилиб, у кома ҳолатидан чиқмаслиги мумкин деб башорат қилишганди. Дастлаб Боббининг шифохонадаги аҳволи, кейин эса ўлими билан боғлиқ янгиликлар чет эл оммавий ахборот воситалари орқали ҳар соатда бериб турилди. Баъзи ОАВлар Боббининг ўлимида унинг турмуш ўртоғини ҳам айблашганди. Аксарият журналистлар Никнинг Боббини ургани, калтаклагани ҳақида ёзишди. Улар орасида Боббининг ўлими юзасидан суриштирув олиб бориш истагини билдирган журналистлар ҳам топилди, аммо уларга изн берилмади.
Суд тиббиёт текширув экспертиза жавоблари
Боббининг вафот этганига 7 ой бўлганига қарамай, бугун Атланталик судья фикрича, Генри Нью Крик Боббининг ўлими юзасидан ўтказилган жасадни ёриш суд тиббиёт текширув экспертиза жавобларини омма эътиборига ҳавола этишга доир суд қарорини қабул қилди. Айтиш лозимки, Боббининг ўлими сабаблари ҳақидаги ҳақиқатни шу кунгача ҳеч ким билмасди.
Ўлим сабабини ҳеч ким билмаслиги керак...
Жасадни ёрган суд тиббий хулосаси вакили ёриш борасидаги хулосаларни ҳеч кимга ошкор қилмаганини айтди. Аммо Боббининг вафот этиши билан боғлиқ сабабларни билиш истагида ОАВ адвокатлари судга даъво аризаси билан мурожаат қилишган. Ҳукумат вакиллари билан бирга Боббининг турмуш ўртоғи Ник Гордон ҳам экспертиза хулосасини ошкор қилишларига қаршилик билдирди. Никнинг ўзини бундай тутишига сабаб, у рафиқаси билан боғлиқ “бахтсиз ҳодиса”даги энг биринчи гумонланувчи шахс эди. Ҳукумат вакилларининг сўзларига кўра, экспертиза натижаларининг ошкор қилиниши ҳалигача давом этаётган тергов жараёнига халал бериши мумкинлигини айтишмоқда. Округ прокурори Пол Ховард эса маълумот ошкор қилинмаслиги, аммо у суд қарорига бевосита таъсир қилишини билдирган.
“Боббини Ник ўлдирган”ми?
Уитнининг қариндошлари ҳам айнан Никни Боббининг ўлимида айблашган ва Боббини ҳушсиз топишларидан олдин Гордон унинг томори орқали номаълум суюқликни жўнатганига ишонишларини айтишган. Уларнинг фикрларига кўра, Ник шу йўл билан Боббининг олдидаги ҳеч ким билмайдиган қандайдир айбини “ёпмоқчи” бўлган. Бобби ҳушсиз ҳолатга келганидан кейингина у тез ёрдам машинасини чақирган. Марҳумнинг қариндошлари Ник юборган суюқлик Боббини тамомила карахт ҳолатга келтиргани, саломатлиги шу сабабли тикланмай, мияда турли ўзгаришлар ва асоратлар юз бериб, охир-оқибат унинг вафот этганини айтишмоқда.
Агар ҳаёт бўлганида 23 ёшни қарши оларди
Кеча, хонанда Уитни Хьюстоннинг ёлғиз қизи Бобби Кристина Браун 23 ёшни қарши олган бўларди. Бобби ҳам келажакда онаси каби машҳур қўшиқчи бўлиши мумкин эди. Унинг қўшиқлари АҚШда анчагина оммалашганди.
2 ёшида саҳнага онасининг қўлларида чиққан қизалоқ
Бобби биринчи бор онаси билан саҳнага 2 ёшлигида чиққан. Ўшанда Уитни Хьюстон “American Music Award” мукофотини олиш учун саҳнага қўлида 2 ёшли қизи Боббини кўтариб чиққанди. Кейинчалик ҳам у онаси билан куйлай бошлади, саҳнага чиқди. Аммо яккахон хонанда сифатида ҳали машҳур бўлиб улгурмаганди.
2012 йилнинг февралида Уитни Хьюстон вафот этганида, Бобби жуда қаттиқ тушкунликка тушди ва уни шифохонага ётқизишга тўғри келганди. Онасининг ўлимидан таърифлаб бўлмас даражада азобланаётган Бобби, мерос бўлиб қолган уйлар, машиналар, қимматбаҳо тақинчоқларни хаёлига ҳам келтирмагани аниқ.
Уитнининг васиятига кўра, Бобби у учун ташкил қилинган махсус фонддан доимий равишда маблағ билан таъминланган. Шу билан бирга 30 ёшни қарши олганида онасининг 115 миллионлик мулкига эгалик қилиши мумкин эди.
Умида Якубова