Шунингдек, аукционда хонанданинг 100 га яқин саҳна либослари ҳам сотувга қўйилган.
Лос-Анжелесда ўтказилиши мўлжалланаётган аукционда хонанда учун ниҳоятда азиз бўлган “Эмми” мукофоти, қора-қизил куртка, заргарлик буюмлари, платина ва олтин дисклари ҳам сотувга қўйилади.
Маълумотларга кўра, ҳаётлик чоғида Уитни қора-қизил рангдаги курткасини барча гастрол сафарларига ўзи билан бирга олиб борган. Айни дамда унинг баҳоси 2,5 минг АҚШ доллари деб баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 6 карра “Грэмми” мукофотини қўлга киритган хонанда 2012 йил, 49-ёшида вафот этган эди. Унинг жасади меҳмонхонанинг ювиниш хонасидан топилган.