...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таиланддаги меҳмонхона биноси қулаб тушди. Қурбонлар бор


12:15, 04.06.2016 Олам
 3 030

Вайронлар остида қолганлар ичида 2 ёшли бола ҳам борлиги айтилмоқда.

Таиланддаги Трат провинцияси, Чанг оролида жойлашган кичик меҳмонхона биносининг қулаб тушиши натижасида бир киши нобуд бўлди, 7 киши эса вайроналар остида қолиб кетди. Бу  ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, атиги 4 хонага эга бўлган меҳмонхонанинг қулашига кучли жала сабаб бўлган. Полиция берган хабарга кўра, вайроналар остида қолганлар ичида 2 ёшли бола хам бор. Айни вақтда воқеа жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
 
Ҳозирча меҳмонхона биносининг қулаши натижасида вафот этган ва жароҳатланган сайёҳларнинг қайси давлат фуқаролари экани ошкор қилинмаяпти.
Умида Якубова

Теглар:Таиланд Меҳмонхона Ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!