...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бир пайтлар Гулнора Каримовага тегишли бўлган мажмуа сотувга қўйилди


20:39, 18.12.2018 Жамият
 12 253

Бино уч қаватдан иборат ва 100 га яқин хонага эга.

Тошкент шаҳридаги кўркам “Зарқайнар” – Миллий либослар галереяси биноси E-ijro онлайн-аукцион орқали савдога қўйилди.
 
Мажмуа 2005 йилда қурилган бўлиб, унинг умумий майдони 1,2 гектар, шундан 1,06 гектари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган.
 
Бино уч қаватдан иборат ва 100 га яқин хонага эга. Биринчи қаватда офис хоналари, иккинчисида ресторан ва подиум, учинчисида кўргазма зали жойлашган.
 
Мажмуанинг бошланғич нархи 87,9 миллиард сўмни ташкил этди. Закалат миқдори - 4,3 миллиард сўм. Аризалар 23 январга қадар қабул қилинади. Аукцион савдолари эса 25 январь куни бўлиб ўтади.
 
Маълумот учун, “Зарқайнар” мажмуаси бир пайтлар Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага тегишли эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Зарқайнар Аукцион 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар