...
МЕНЮ
ONLINE TV

МБ 120 млрд сўмлик депозит аукцион ўтказади


20:23, 14.12.2018 Жамият
 3 110

Депозит муддати 2 ҳафта (14 кун) этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 19 декабрда депозит операциялари бўйича аукцион савдолари ўтказилишини маълум қилди.
 
Депозит аукциони фоизли тартибда, америкача усулда (рақобатли буюртмалар уларда таклиф этилган фоиз ставкаларининг ўсиб бориши бўйича тартибланади ва шу тартибда то савдо учун ажратилган лимитга етгунча қондирилади) ўтказилади. Депозит муддати 2 ҳафта (14 кун) этиб белгиланган.
 
Маблағларни депозитга ўтказиш санаси 19 декабрь кунига белгиланган. Маблағларни қайтариш ва депозитни тўлаш бўйича фоизларни тўлаш 2019 йил 2 январда амалга оширилади.
 
Депозит аукциони бўйича максимал фоиз ставкаси 16 фоиз бўлиб, аукционга жалб қилинадиган маблағларнинг максимал миқдори 120 млрд сўм этиб белгиланган.
 
Хар бир ариза бўйича таклиф этиладиган минимал миқдор 1 млрд сўмдан иборат.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марказий банк Депозит аукцион 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар