...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мирзиёев Қашқадарёдан келибоқ ХМТ Бош директорини қабул қилди


20:26, 14.12.2018 Жамият
 4 236

Президент ХМТнинг 100 йиллик меҳнати Ўзбекистонда юқори баҳоланишини таъкидлаб ўтди.

Бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдан қайтиб келиши биланоқ Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директори Гай Райдерни қабул қилди.
 
Меҳмонни илиқ кутиб олган давлат раҳбари ХМТнинг 100 йиллик меҳнати Ўзбекистонда юқори баҳоланишини таъкидлаб ўтган. Шунингдек, ташкилотнинг ижтимоий адолат ва дунё меҳнаткашларининг ҳуқуқлари таъминланишида амалга оширган ишларини алоҳида қайд этган.
 
Учрашувда Ўзбекистон ХМТ билан ўзаро конструктив алоқаларни давом эттириш ва барча масалалар бўйича ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга тайёрлиги таъкидланган.
 
Гай Райдер самимий қаршилов учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг янги босқичида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаган.
 
Ташкилот Бош директори Ўзбекистон меҳнат нормалари халқаро стандартлар билан ҳамоҳанглашувидан ҳамда мамлакат ХМТнинг 2018-2020 йилларга мўлжалланган конвенциясини амалга ошириш бўйича Йўл харитасини ратификация қилганидан мамнун эканини билдирган.
 
Учрашув давомида келажакда ҳамкорликнинг кенгайтирилиши ўзаро мулоқотни чуқурлаштириш учун мустаҳкам асос бўлиши, Ўзбекистонда Миллий бандлик стратегиясини яратишда ХМТ тажрибасини самарали қўллаш имконини беришига ишонч билдирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Гай Райдер Халқаро меҳнат ташкилоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар