...
МЕНЮ
ONLINE TV

Стив Жобснинг хатоларга тўла резюмеси сотувга қўйилади


18:08, 24.02.2018 Бу қизиқ
 3 347

Жобс резюмесида ҳайдовчилик гувоҳномасига эгалиги, лекин қўл телефони йўқлигини кўрсатган.

Стив Жобснинг технология соҳасида иш қидириб ёзган резюмеси аукционда сотилади, бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.
 
Резюме Жобс томонидан 1973 йил қўлда ёзилган ва бир қатор орфографик ва пунктуацион хатоларга эга.

 
Бунга мисол қилиб, унинг ўз фамилиясини кичик ҳарфда ёзганини айтиш мумкин.
 
Жобс резюмесида ҳайдовчилик гувоҳномасига эгалиги, лекин қўл телефони йўқлигини кўрсатган.
 
Ҳужжатнинг бошланғич баҳоси $50 минг дан бошланади.
 
Аукцион 8 дан 15 мартгача бўлиб ўтади. Бундан ташқари унда Жобс томонидан 2001 йилда ёзилган Маc ОS Х техник қўлланмаси тахминан $25 минг доллардан бошлаб ва iPhone чиқишидан олдин, 2008 йилда Жобснинг расми билан бирга унинг имзоси чекилган газетадаги мақола $15 минг доллардан бошлаб савдога қўйилади.
Қобилжон Раҳимжонов

Теглар:Стив Жобс аукцион 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!