...
МЕНЮ
ONLINE TV

80 ёшли Армен Жигарханяннинг 36 ёшли рафиқаси турмуш ўртоғидан арз қилди


12:52, 10.03.2016 Кино
 5 364

Актёрнинг саломатлиги яхшиланмоқда, бироқ унинг кайфияти йўқ.

Бир неча кун аввал театр ва кино актёри 80 ёшли Армен Жигарханян 36 ёшли қаллиғи Виталина Цибалюк-Романовскаяга уйланганига кўп бўлмай шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар бергандик. Ўшанда актёр миокард инфарктини бошдан ўтказиб, шифхонада бироз муддат даволанганди ва у ердан чиқибоқ уйланган эди. 5 март куни у Н.В.Склифосовский номидаги институтга тегишли шифохонанинг жонлантириш бўлимига жойлаштирилди. Мана, бир неча кун ўтиб актёрнинг саломатлиги яхшиланаёгани маълум бўлди.

Актёр айни дамда шифохонада. Маълумотларга кўра, у грипп ва пневмония билан оғриган. Актёрнинг ҳолати ҳақида унинг янги турмуш ўртоғи Виталина Цимбалюк-Романовская оммавий ахборот воситаларига хабар бериб турибди.

“Биз тузаляпмиз, шифокорларнинг кўнгиллари тўқ. Бир неча кундан кейин шифохонадан чиқиш ниятидамиз, бироқ Армен Борисовичнинг кайфияти яхши эмас”, – деб турмуш ўртоғидан арз қилди Виталина Цимбалюк-Романовская.
Умида Якубова

Теглар:Армен Жигарханян Виталина Цимбалюк-Романовская 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!