Миср жамоат арбобларининг таъкидлашича, паранжи исломда шарт қилиб қўйилмаган.
Маълумотларга кўра, Мисрнинг бир қанча жамоат арбоблари мазкур қарорни қўллаб-қувватламоқда. Уларнинг фикрича, юзни тўлиқ ёпувчи кийимларни кийиб юриш исломда шарт қилиб қўйилмаган.
Ҳуқуқшунос, профессор Амна Носеирнинг таъкидлашича, паранжи кийиб юриш ислом динига бориб тақалмайди, балки паранжи Арабистон яриморолида исломгача пайдо бўлган. Хабарда айтилишича, олдинроқ Қоҳира университетида ҳам ўқитувчи аёлларга паранжи тақиб юриш тақиқланган эди.