...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитой Арктикага кўз тикмоқда


13:03, 26.01.2018 Олам
 3 773

Хитой инсоният келажагини баҳона қилиб ўз иқтисодий манфаатларига эришмоқчи.

Бугун, 26 январь куни Хитой ҳукумати Арктикани ривожлантириш, тадқиқ этиш ва ҳимоя қилиш бўйича мамлакат сиёсатининг  тўла баёнотини тақдим этди, бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Тақдим этилган “Оқ китоб”да хитой раҳбариятининг бу минтақада нафақат бевосита арктик давлатлар манфаатлари учун, балки бутун инсоният учун халқаро ҳамкорлик қилиш ҳақидаги қарашлари келтирилган.
 
Иқтисодий глобаллашув и ҳудудий интеграция доимий ривожланмоқда ва чуқурлашмоқда, шунинг учун Арктиканинг стратегик ва иқтисодий қиймати ошмоқда. Бундан ташқари, минтақа илмий тадқиқот, атроф муҳит ҳимояси, янги денгиз йўллари ва табиий ресурсларни очиш соҳасида муҳим аҳамият касб этмоқда.
 
“Айни вақтда Арктикадаги ҳолат бевосита арктик давлатларга тегишли бўлмай қолди. Мазкур минтақанинг муаммолари ва имкониятлари бутун халқаро жамоатчилик учун муҳим бўлмоқда. Бу масала бутун инсониятнинг ҳаёти бардавомлиги, ривожланиш имконияти, умумий келажакни таъминлашга тегишли”, деб таъкидлашди “Оқ китоб” муаллифлари.
 
Ҳужжатга кўра, Хитой арктик минтақани ривожлантириш ва ўзлаштирилиши учун сезиларли ҳисса қўшади. 
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Хитой Арктика Оқ китоб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!