...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди


17:38, 04.03.2016 Олам
 3 390

Луис Инасиу Лула да Силва коррупцияда айбланмоқда

Бразилия федерал полициясининг маълум қилишича, таъмагирликка қарши ўтказилган “Carwash” операцияси натижаларига кўра, уларга 33 та тинтув ва 11 та ҳибсга олиш учун ордер берилди. Ҳибсга олиш ордери Бразилиянинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силвага нисбатан ҳам берилган. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, Лула “Petroleo Brasileiro SA” нефть компанияси билан ноқонуний тил бириктирганликда айбланмоқда. Унинг уйи ҳам тинтув қилинди, дейилади хабарда. Далилларнинг маълум қилишича, собиқ президент “Petrobras” нефть компаниясидан пора олиб, улардан ноқонуний равишда сайловолди ташвиқотлар ва харажатларни қоплашда фойдаланган.

Полиция собиқ президентни ўз уйида ҳибсга олган. Айни дамдан тергов ишларига старт берилди.

Маълумот ўрнида, Луис Инасиу Лула да Силва 2003 йил 1 январдан 2011 йил 1 январгача Бразилия президенти лавозимида ишлаган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Бразилия Луис Инасиу Лула да Силва Жиноят Таъмагирлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!