Дастлаб мамлакат Олий суди собиқ Президентни таслим бўлишга чақирганди.
Мамлакат олий суди собиқ президентни 6 апрель куни маҳаллий вақт 17:00 гача ўз хоҳиши билан таслим бўлишга чақирди. Бироқ, Луис Инасиу ўша кунни ишчилар шаҳарчасида ўтказди.
Эртасига – 7 апрель куни эса бир йил олдин вафот этган рафиқаси Мариза Летицияни хотирлаш тадбирида иштирок этди.
Ушбу тадбирда яна бир собиқ Президент Дилма Русев, сенаторлар ва бир қанча шаҳар ҳокимлари ҳам қатнашди. Федерал полиция Луис Инасиуни қўлга олиш тўғрисидаги ордерни кўрсатди.
Шундан кейин халқ орасида норозиликлар бошланди. Улар полицияни ичкарига киришига йўл қўйишмади. Хотирлаш тадбири якунлангач, соат 18:45 да собиқ Президент ўз хоҳиши билан таслим бўлди.
Тиббий кўрикдан ўтказилгач, у махсус самолётда Куритибадаги қамоқхонага олиб кетилди. Мамлакат олий суди Луис Инасиу Лула да Силвани қилмишлари учун 12 йилу 1 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Луис Инасиу Лула да Силва тақиқларга қарамай, навбатдаги президентлик сайловларида меҳнаткашлар партиясидан номзод бўлиб қолиши ҳақида хабар бергандик.